Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бугун “Халқаро қишлоқ аёллари куни”
Тадбирлар / 2022-10-15

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан “15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган.

Сана муносабати билан туманда бир қанча тадбирлар ташкил этилди, аёллар учун байрамона кўрик-танловлар, концертлар, спорт мусобақалари ўтказилди. Ва тадбирлар бугун ҳам давом этмоқда.

Бугун ҳам Термиз тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида аёлларни шарафловчи яна бир тадбир ўтказилди.

Кўп йиллардан буён қишлоқ жойларда таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларда фаолият юритиб келаётган аёллар билан учрашувлр ташкил этилди. Байрамона ташкил этилган маданий-маърифий тадбир ўйин-кулгулар билан ўзгача кайфиятда ўтди.

Тадбир сўнгида узоқ йиллик фаолиятлари билан ўрнак бўлиб келаётган ва жамиятда ўзининг фаоллигини кўрсатиб келаётган хотин-қизлар ташкилотчиларнинг байрамона совғалари билан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс