Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани | Термиз туманида жорий йил 9 ой якунлари бўйича “Ёшлар дафтари” платформаси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокамаси
Тадбирлар / 2022-10-17

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг медиа-тадбирлар режасига мувофиқ туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Зикрилло Бакижонов иштирокида туманда жорий йил 9 ой якунлари бўйича “Ёшлар дафтари” платформаси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Туманда жорий йилда “Ёшлар дафтари” платформасига жами 894 нафар ёшлар киритилган бўлиб, 9 ойлик якунларга кўра уларнинг 745 нафарига амалий ёрдам кўрсатилиб, платформадан чиқарилган. Ҳозирги кунда платформада турган ёшлар сони 149 нафарни ташкил этади ва ушбу ёшлар билан ишлар давом эттирилмоқда.

Ёшларга кўрсатилган ёрдамлар сонларда: 110 нафар ёшларга 254,5 млн. сўм контракт тўлови учун, 119 нафар ёшга 290,9 млн. сўм ҳарбий хизмат шартнома пуллари учун, 16 нафар ёшга 19,2 млн. сўм ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун, 115 нафарига 128,6 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам учун, 18 нафарига 31 млн. сўм даволаниш харажатларини қоплаб бериш учун тўлаб берилган.

Матбуот анжуманида “Ёшлар дафтари” платформаси доирасида амалга оширилган ишлар хусусида масъуллар томонидан ахборот берилди ва анжуман иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоблар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс