Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди
Тадбирлар / 2022-10-18

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ҳар йили «Йил аёли» миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.

Бугун туман Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида миллий танловнинг туман босқичи ўтказилди.

Иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро куч синашишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан Низом талабларига асосан ҳар бир иштирокчининг чиқишлари баҳолаб борилди ва якунда номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолибларга танлов ташкилотчиларининг эсдалик совғалари, диплом ва миллий танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмалари туман ҳокимининг ўринбосари Маърифат Расулова томонидан тантанали топширди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс