Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан маърифатпарвар жадид боболаримизнинг ибратли ҳаётини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун “Жадидлар” тўплами тайёрланган эди. “Жадидлар” тўплами ўзбек жадидчилигининг 8 нафар йирик вакили — Ғулом Зафарий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти, асарлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган.
Ўзбек зиёлиларининг фаолиятини, тарих зарварақларини бирлаштирган “Жадидлар” китоблар тўплами шу кунларда жойларга етказиб берилмоқда.
Куни-кеча Ёшлар ишлари агентлиги Термиз туман бўлими ташаббуси билан туман ҳудудида жойлашган 18299-сон ҳарбий қисмда тўплам тақдимоти ва ҳарбийлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Жадидлар” китоблар тўплами ҳақида ҳарбий хизматчиларга ахборотлар берилиб, бир қанча тўпламлар ҳарбий қисм кутубхонасига топширилди.
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан “Жадидлар” китоблар тўпламини таълим муассасалари ва бошқа меҳнат жамоаларига етказиш тадбирлари давом этади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025