Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот: Иқтисодий-ижтимоий ютуқларни кенг тарғиб қилишда блогерларнинг ўрни, ҳуқуқий саводхонлиги, халқ билан мулоқат қилиш
Тадбирлар / 2022-10-19

Термиз туман Адлия бўлими, алоқадор ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар иштирокида “Иқтисодий-ижтимоий ютуқларни кенг тарғиб қилишда блогерларнинг ўрни, ҳуқуқий саводхонлиги, халқ билан мулоқат қилиш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадирда туман Адлия бўлими бошлиғи Баҳодир Ашуров иштирок этиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар, Адлия органлари томонидан очиқлик ва шаффофлик таъминлаш ҳамда блогерлар билан иқтисодий-ижтимоий ютуқларни кенг тарғиб юзасидан йўлга қўйилган ҳамкорлик хусусида ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, блогерларнинг ўрни, ҳуқуқий саводхонлиги ва халқ билан мулоқот маданияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Очиқ мулоқот сўнгида иштирокичларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди, ўртага ташланган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс