Термиз тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида узум қаламчаларидан кўчат тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муродулла Бабомуротов ҳамда бошқа масъуллар иштирок этган семинарда, кўчатчилик соҳасида кўп йиллик тажрибага эга деҳқонлар томонидан қаламчаларни тайёрлаш, уларни ерга қадаш ва кўчат тайёрлаш бўйича амалий-кўргазмали тарзда тушунтиришлар берилди.
Бу каби семинарларни ўтказишдан мақсад эртадан бошланадиган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик давомида кўчатларни экиш, қаламчаларни қадаш ишларини сифатли йўлга қўйиш ҳамда келгусида боғзорларни барпо этиш учун кўчатлар етиштиришни самарали йўлга қўйишдан иборат.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025