Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги”нинг туман босқичи бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-10-28

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, айниқса миллий ғурур ва ифтихор бағишловчи ўзбек миллий курашининг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкил этилган миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг туман босқичи ғолиблари аниқланди.

Бугун, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда спортни ривожлантириш бўлими томонидан ташкил этилган туман босиқичида эркаклар ва аёллар ўртасида, вазн тоифалари бўйича туман ғолиблари аниқланди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ўз вазн тоифаларида ғолибликликни қўлга киритан полвонлар ташкилотчиларнинг диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Мусобақанинг тумани босқичида биринчиликни қўлга киритган полвонлар ўз вазн тоифалари бўйича вилоят босқичида иштирок этишади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс