Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани прокурори “Айритом” маҳалласида сайёр қабул ўтказди
Тадбирлар / 2022-10-28

Термиз тумани прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев бугун “Айритом” маҳалласининг олис Наврўз қишлоғида аҳоли вакиллари билан учрашиб, мурожаатларини тинглади. Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов ва бошқа алоқадор масъуллар иштирок этган сайёр қабулда 14 нафар фуқаронинг 21 та масаладаги мурожаатлари қабул қилинди.

Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг электр устунлари ўрнатиш, маиший газ балони билан таъминлаш, иссиқхона устини ёпишда кўмак бериш масалаларидаги 4 таси ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар ечимини топди.

Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатларга ўрганиш ҳамда ҳал этиш муддатлари белгиланиб, ижро учун масъулларга йўналтирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 42 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс