Бугун Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX лойиҳаси тақдимотидан сўнг, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва "Сурхон Саноат Қурилиш" корхонаси ҳамкорлигида тадбир ишчирокчилари учун халқаро савдо марказига пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур иштирокчилари лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида фаолиятига расман старт берилган иккита савдо блоки ва ундаги савдо дўконлари ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, қурилиши давом эттирилаётган ишлаб чиқариш майдони, логистика маркази, халқаро тиббиёт маркази, меҳмонхона ва ётоқхона, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари, шунингдек, сунъий сув ҳавзаси бўлган дам олиш масканларининг қурилиши жараёнлари билан танишишди.
Тадбир давомида масъуллар ҳар бир объект бўйича атрофлича маълумотлар беришиб, халқаро савдо маркази ҳудудида яратиладиган шарт-шароитлар, тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025