Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
Тадбирлар / 2022-11-08

Бугун Термиз туманидаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман Адлия, Ички ишлар ва Қўриқлаш бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан аҳоли вакиллари иштирокида тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда сўзга чиққан масъуллар ўз соҳаларида аҳоли турмуш тарзига таълуқли бўлган янгиликлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятлари билан таништиришди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан соҳа масъулларининг атрофлича жавобларини олишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс