Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Байрамингиз муборак, азиз тиббиёт ходимлари!
Тадбирлар / 2022-11-10

Термиз туманида тиббёит ходимлари шарафланди.

2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Термиз туманидаги “Бахтбек“ тантаналар саройида шу муносабат билан “Байрамингиз муборак, азиз тиббиёт ходимлари!” номли байрам тадбирлари ўтказилди.

Байрам тадбирида Термиз туман тиббиёт бирлашмаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ва хусусий тиббиёт муассасалари шифокорлари, ҳамширалар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев иштирок этиб, тиббиёт ходимларини байрам муносабати билан муборакбод этди ва туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини тантанали топширди.

Туман Маданият бўлими томонидан байрамона концерт дастурининг намойиш этилиши, тиббиёт ходимларига кўтаринки кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс