Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ўқитувчи ва тарбиячилар дарахт экишда ҳам ўрнак бўлишмоқда
Тадбирлар / 2022-11-15

Термиз туманида 32 та мактаб, 80 дан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади. Ушбу таълим-тарбия масканларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик”да кузги дарахт, бута ва гул кўчатларини экиш қизғин олиб борилмоқда.

Ҳар бир мактаб ва боғча ҳудудида турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, боғлар, яшил ҳудудлар ташкил этиляпти. Ушбу масканларда эртанги мусаффо табиат гарови ҳисобланган дарахт кўчатларининг экилиши болажонлар ва ўқувчиларга ҳам ўрнак бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, туманда “Долзарб 40 кунлик” давомида 405 минг кўчат экиш режалаштирилган бўлиб, режага мувофиқ кунлик дарахт, бута ва гул кўчатлари экиш йўлга қўйилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс