Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Обод бўлаётган манзиллар сони ортмоқда
Тадбирлар / 2022-11-16

Термиз туманидаги “Бунёдкор” маҳалласининг айрим ҳудудлари янгидан ташкил этилган аҳоли яшаш пунктлари хиссасига тўғри келади. Ҳудудни аҳоли учун қулай инфратузилма билан таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди ва бу ишлар давом этирилмоқда.

Куни кеча “Бунёдкор” маҳалласи ички йўлларининг бир қисмида цемент-бетон қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилди. Бугун ушбу йўл бўйлаб цемент-бетон қопламали пиёдалар йўлаги барпо этилди.

Аҳоли учун қулайликлар яратилиши, ёзда чанг, қишда лой йўллар ўрнида текис равон йўллар ташкил этилаётганлиги “Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги ифодасидир.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс