Термиз тумани ҳокимлигида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова иштирок этди. ОАВ, ижтимоий тармоқ фаоллари ва жамоатчилик вакиллари ҳамда масъуллар иштирок этган очиқ мулоқотда жорий йилнинг 9 ой якунлари бўйича “Аёллар дафтари” платформаси доирасида амалга оширилган ишлар хусусий маълумотлар берилди.
Термиз туманида 3-босқич “Аёллар дафтари”га 1645 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг барчасига амалий ёрдамлар кўрсатилган. Уларга ҳар бир тоифа бўйича субсидия асосида жиҳозлар ажратиш, имтиёзли кредит олишида кўмаклашиш, моддий ёрдам бериш, соғлигини тиклаш учун маблағ ажратиш ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Шунингдек, очиқ мулоқотда бу борадаги келгусидаги вазифалар ҳақида ҳам маълумотлар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025