Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани 1-сонли мактабда «Маънавият боғи» ташкил этилди
Тадбирлар / 2022-11-22

Термиз туман Маънавият ва маърифат бўлими, 1-сонли мактаб маъмурияти ҳамда мактабларда фаолият юритувчи Ижодий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан 1-сонли мактаб ҳудудида “Маънавият боғи” ташкил этилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур боғда 75 туп бодом, 25 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бундай боғлар мактаб ҳовлисидаги яшил ҳудудларни кўпайтиарди ва келгусида мактаб жамоаси ҳамда ўқувчилар учун хизмат қилади.

Боғзор қарови ва кўчатлар парвариши учун масъуллар бириктирилди ва туман Маънавият ва маърифат бўлими томонидан бошқа мактабларда ҳам “Маънавият боғ”ларини ташкил этиш режалаштириб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс