Термиз тумани кейинги 6 йилда қишлоқ хўжалиги туманидан саноатлашган, инновация туманига айланди. Кўпгина саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди, минглаб иш ўринлари яратилди. Туман ҳокимлиги бугун ОАВ, ижтимоий тармоқ фаоллари ва жамоатчилик вакиллари учун 2022 йилда ишга туширилган лойиҳаларнинг бир нечтасига пресс-тур ташкил этди.
Тур давомида иштирокчилар асфальт қопламаси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда янгидан ташкил этилган чорвачилик комплекслари билан танишишди. Чет элдан замонавий ускуналар олиб олиб келиб ўрнатилган, маҳаллий бозорларни тўлдираётган, қўшни давлатлар бозорларигача кириб бораётган ушбу корхоналар маҳсулотлари сифат жиҳатидан барча талабларга жавоб бериши билан ажралиб туради.
Янги ташкил этилган чорвачилик комплексида эса чет давлатлардан зотдор қорамоллар келтирилиб, маҳаллийлаштириш орқали кўпайтириш йўлга қўйилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025