Бугун Термиз тумани Баркамол авлод болалар мактабида туман прокуратураси ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “20 ноябрь - “Бутун жаҳон болалар куни” ва 8 декабрь - “Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси куни” байрамлари муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни кучайтириш ҳамда ёш авлодни ҳуқуқий жамиятга ҳурмат рухида тарбиялаш мақсадида ўтказиб келинаётган ушбу кўрик-танловнинг туман босқичида 38 нафар ўқувчи-ёшлар ўзларининг ижод ишлари билан иштирок этишди.
Ҳакамлар ҳайъятининг якуний қарори билан кўрик-танловнинг туман ғолиблигини қўлга киритган ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари ва вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025