Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Яшил макон” – Она табиатимизни асрашга ўз ҳиссангизни қўшинг!
Тадбирлар / 2022-11-30

БМТнинг тараққиёт дастури, UNECE, БМТ қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги, Экология давлат қўмитаси ҳамда Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Термиз, Жарқўрғон, Шеробод туманлари ҳудудларида жами 100 гектар майдонда “Яшил макон” – Она табиатимизни асрашга ўз ҳиссангизни қўшинг!” шиори остида 260 минг туп саксовул ҳамда турли манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун акция доирасида Термиз туманида кўчат экиш тадбирлари бошланди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Бунёд Жўраев, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори Ойбек Рўзиев ҳамда бошқа масъуллар ва кўнгиллилар иштирок этишди.

Акция доирасида туман ҳудудида тайёрланган 2,6 гектар ер майдонида 1 минг 800 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тадбирда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ходимлари ҳамда афғонистонлик кўнгиллилар иштирок этишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс