Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳарбийлар бахшичиликда беллашишди
Тадбирлар / 2022-12-01

Термиз туман Маънавият ва маърифат бўлими томонидан туман ҳудудида жойлашган 7257-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ўртасида бахшичилик кўрик-танлови ўтказилди.

Унда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбар-ходимлари, 7257-сонли ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этишди. Ҳарбий хизматчилар сурхон миллий чоғуси бўлган дўмбира чертишиб, ўзларининг бахшичилик санъатларини намойиш этишди.

Шунингдек, миллий анъана ва бахшичилик санъатимизни асраб-авайлаш, уни ёш авлодга етказиш, тарғиботини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Бу борада ҳарбийлар ҳам ўз оилалари, фарзандларига сурхон миллий бахшичилик санъатини ўргатишларини айтиб ўтишди.

Тадбир сўнгида ғолиб бўлган ҳарбий хизматчиларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс