Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Яшил макон: Термиз туманида дарахт экиш ишлари давом этмоқда
Тадбирлар / 2022-12-01

Давлат раҳбарининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ташаббуси бугунги кунда халқаро ташаббусга айланмоқда. Лойиҳа доирасида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида, шаҳар ва туманларда, маҳаллалар ва аҳоли хонадонларида эртанги яшилликка бурганган табиат ва тоза ҳаво учун дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда.

Термиз туманида ҳам лойиҳа доирасида кузги мавсум кўчат экиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Бугун туман марказидаги “Учқизил” маҳалласининг Қурилиш кўчасидаги автомобиль йўлининг икки ёни бўйлаб туман ҳокимлиги кўмагида туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Туманда яшил ҳудудлар ташкил этиш, кузги манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экиш, кейинги мавсум учун қаламчалар қадаш ишлари йўлга қўйилган. Экилган ҳар бир кўчат туман Эколигия бўлими масъуллари томонидан ҳисобга олиниб, келгуси парвариши учун масъуллар бириктирилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс