Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Олий Мажис Қонунчилик палатаси депутати талаба ёшлар билан учрашди
Тадбирлар / 2022-12-01

Қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, янги тахрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси тарғиботини олиб бориш мақсадида Олий Мажис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев Термиз Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти талабалари билан учрашди.

Учрашувда депутат Ботир Мардаев талаба-ёшларга қонунчиликдаги янгиликлар, янги тахрирда қабул қилинган Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти борасида тушунтиришлар берди. Шунингдек, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари ҳақида ҳам тўхталиб, “Инсон қадри учун” тамойили асосида қонунлар биринчи навбатда инсонлар учун ишлаши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга депутатдан жавоблар олишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс