Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз инновацион туманида “InnoWеек” инновацион ғоялар ҳафталиги тадбирлари ўтказилмоқда
Тадбирлар / 2022-12-01

Янги ички ва хорижий технологияларни намойиш этиш, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва янги технологиялар алмашинуви орқали мамлакат иқтисодиёти учун фойдали бўлган янги инвестицион имкониятларни жалб қилиш мақсадида юртимиз бўйлаб “InnoWеек” инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда.

Бугун Термиз инновацион тумани ҳудудида жойлашган Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида илмий-амалий семинар, кўргазма тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Акмал Сафаров, вилоят Инновацион ривожланиш бошқармаси масъуллари, вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувилари ҳамда туман тадбиркорлари ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этишди.

Cеминар давомида вилоят Инновацион ривожланиш бошқармасининг фаолияти, тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш тартиб-тамойиллари, илмий ишланмаларни молиялаштириш, туманда амалга оширилган лойиҳалар бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, янги инновацион ғоялар, ёшларнинг ишланмалари ва бошқа лойиҳалар юзасидан кўргазмалар ташкил этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан саноат, қишлоқ хўжалиги, иссиқхона хўжаликлари, балиқчилик саноати ривожланган, инновацион структурани амалга ошириш учун барча имкониятлар етарли бўлган Термиз тумани инновацион туманга айлантирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс