Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳеч ким мехр ва эътиборда четда қолмайди: 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни
Тадбирлар / 2022-12-03

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб нишонланади. Унинг мақсади - жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.

Ҳар йили 3 декабрь санасининг мамлакатимизда халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиши халқимизнинг қалби меҳр ва саховатга тўла эканлигидан далолат беради. Юртимизда ногиронлиги бўлган шахслар давлатимиз томонидан муҳофазага олинган, уларга доимо ғамхўрлик кўрсатилади. Ўзгалар меҳри ва ёрдамига муҳтожларнинг уйларига бориб, ҳолидан хабар олинади, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилади.

Термиз туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларнинг хонадонларига борилиб, ҳолидан хабар олиш ҳамда хайрия ва саховат ёрдамларини кўрсатиш тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Бугун Термиз туманидаги “Ар-Раззоқ Ҳалал” ресторанида сана муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев иштирок этиб, ногиронлиги бўлган шахслар доимо давлат ва жамият ғамхўрлигида эканлигини таъкидлади ва уларга туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари, протез-ортопедия жихозлари, ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламаси топширилди.

Тадбирда туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокилар қалбида ва хуш кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс