Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” кенг нишонланди
Тадбирлар / 2022-12-10

Аграр соҳа заҳматкашлари касб байрами муносабати билан вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали маросимда секторлар раҳбарлари, илғор фермер ва деҳқонлар, механизаторлар, сувчилар, тажрибали томорқа ер эгалари, соҳага хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва қайта ишлаш корхоналари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Шухратжон Уринов қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклаб, коронавирус пандемияси дунёда давом этган ва деҳқончилик учун мураккаб келган жорий йилда ҳам фермер ва деҳқонлар фидокорона меҳнат қилганини алоҳида эьтироф этди. Барча синовларни мардановар енгиб, мўл ҳосил етиштиргани ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшгани таькидланди.

Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда об-ҳаво инжиқликларига дуч келган бу йилги шароитда фермер, деҳқон ва томарқа ер эгалари эришган ютуқлар  сўнгги  йилларда соҳага қаратилаётган эътибор, илм-фан ютуқлари, инновацион технологиялар жорий этилаётгани, уларнинг бой билими, тажрибаси ва омилкорлик билан иш юритгани самарасидир.

Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси, хизмат кўрсатувчи, таъминотчи, қайта ишлаш тармоқлари ходимлари самарали меҳнати, эришган ютуқлари, соҳанинг ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишонлари ҳамда туман ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланди.

Тумандаги “Сурхон” тантаналар саройида санъаткорларнинг тўкин ва файзли дастурхон атрофида намойиш этган концерт дастури соҳа ходимларига байрамона кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс