Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида уч авлод вакиллари бир дастурхон атрофида жамланишди
Тадбирлар / 2022-12-13

Термиз тумани марказида жойлашган “Ар-Роззоқ Ҳалал” ресторанида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман маҳаллаларидан таклиф этилган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Туман ҳокими Шухратжон Уринов тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этиб, тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган бундай маънавий-маърифий тадбирлар юртимизда гўзал анъанага айлангани, мамлакатимизда инсон қадрига юксак эътибор берилиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айланганини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олган нуронийларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдиришди.

Тадбирда туман Маданият бўлими томонидан ижро этилган концерт дастури уч авлод вакилларининг бир дастурхон атрофидаги учрашувига кўтаринки кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс