Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Штаб фаолияти: Трансформаторлар таъмири ва кўмир таъминоти борасидаолиб борилаётган ишлар
Тадбирлар / 2022-12-14

Туман ҳокимлигида кечаю-кундуз фаолият олиб бораётган туман Штаби томонидан келиб тушган мурожаатлар ва аниқланган муаммолар жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Аҳолини электр таъминоти билан таъминлашни яхшилаш мақсадида туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан тезкор бригадалар тузилган бўлиб, трансформатор ва ҳаво тармоқларидаги аниқланган авария ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда туманнинг “Ш.Рашидов” маҳалласидаги ТП-436 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туман Штаби томонидан “Темир дафтар”да турувчи, ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга 500 кгдан кўмир етказиб берилди. Туман кўмир омборида кўмир захираси мавжуд бўлиб, фуқароларга белгиланган миқдорларда ҳар бир тоннаси 300 минг 300 сўмдан сотилиши йўлга қўйилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс