Юртимизда эрта никоҳнинг олдини олиш ва соғлом фарзанд дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаяпти.
Афсуски, оила пойдеворининг барпо этилишида шошмашошарликка йўл қўйилаётгани, айрим ота-оналар ҳали таълим олаётган ёки бирор касбни эгаллашга улгурмаган фарзандларини турмушга бериши оқибатида ёшлар муаммолар гирдобига тушиб қолмоқда.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, диний соҳа вакиллари – отинойилар ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида мактабларнинг юқори синф ўқувчи қизлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда масъуллар томонидан эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда эрта туғруқнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025