Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг мунтаззам энергия ресурслари билан таъминлаш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлигида штаб фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар доимий назорат қилиб борилмоқда.
Бугун туман прокурори Б.Олтибоев ва вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Кенжаев томонидан Термиз тумани тиббиёт бирлашмасида иситиш тизимининг ишчи ҳолати ўрганилди.
Масъуллар иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида туман прокурори шифохонанинг ҳар бир хонасининг иситилиши, бемор ва шифокорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмаларни берди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025