Жорий йилнинг 7 январь куни Термиз туманидаги Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида "Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги" доирасида ёшлар ўртасида спортнинг камондан отиш, от устида кураш, жамоавий улоқ кўпкари, беш кураш, арқон тортиш ҳамда стол теннис турлари бўйича вилоят биринчилиги мусобақалари ташкил этилди.
Ёшларнинг қишки таътил кунларини мароқли ташкил этиш, уларни миллий спорт ўйинларимизга жалб этиш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбирда, 500 нафардан ортиқ ёшлар муносиб иштирок этдилар.
Қизғин беллашувларда етук ирода, чапдастлик, чавандозлик ва мерганлик маҳоратини намойиш этиб, ғолиб бўлган спортчилар вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари ҳамда медал ва кубок билан тақдирландилар.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024