Инсон ва табиатнинг тириклиги сув билан. Шу боисдан ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланган. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Термиз тумани М.Эштемиров маҳалласида 2021 йил “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида 2,344 млрд.сўм эвазига 10,8 км сув қувури тортилиб, 1 дона сув иншооти қурилди.
Амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига маҳалла аҳолиси тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024