Электр таъминотини яхшилаш мақсадида катта қувватли куч трансформатори ўрнатилади
Электр энергияси етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Термиз тумани электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан 110/35/10 кВли «Ат-Термизий» подстанциясидаги Т-2 қуввати 10 000 кВ
ли трансформатори ўрнига 25 000 кВли куч трансформаторини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан бугун, 4 июнь куни соат 09:00 дан 17:00 гача Қўнғирот, Мустақиллик, Ат-Термизий, Намуна, Нурафшон, Бунёдкор, Янгиер, Келажак ва «М.Эштемиров» маҳаллаларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини маълум қиламиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
© Termiz tumani hokimligi veb-saytlari 2025