Жорий йил 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Термиз туманида 32 та (4 таси ҳарбий қисмларда) сайлов участкалари ташкил этилган.
Термиз туман ҳокимлиги мажлислар залида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди. Унда Термиз туман ҳокими Шухратжон Уринов, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирок этди.
Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси ва Термиз туман статистика бўлими ташаббуси билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан Термиз туманида аҳолини рўйхатга олишга доир семинар ташкил этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025