Термиз тумани марказида, “Учқизил” кўли бўйича жойлашган сўлим “Марварид” дам олиш масканида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят кенгаши томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида сайлов жараёни иштирокчиларини сайлов қонунчилиги бўйича ўқитишни ташкил этиш учун жорий йил 16 августдан 12 сентябргача УСК раиси, раис ўринбосари ва котибларини интерактив усулларда сайлов қонунчилиги бўйича ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.
Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ва Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари” мавзусида ўқув семинарлари ташил этилди.
2001 йил “Сариосиё” воқеаларига бу йил 20 йил тўлди. Термиз туманининг мард ва ботир ўғлони Муҳиддин Эштемиров бундан 20 йил олдин сариосиё тоғларида террорчиларга қарши курашда Ватан сархадларини ҳимоя қилиб, юртимиз тинчлиги, бугунги ёруғ кунларимиз учун жон фидо қилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024