“Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида жорий йил 23 апрел куни Шеробод туманидаги спорт мажмуасида шаҳар ва туманлар Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари мураббийлари ўртасида спорт турлари бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси ҳудудлардаги муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг имкон қадар тезроқ бартараф бўлишига мустаҳкам ва ишончли замин бўлиши шубҳасиз.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг медиа-режасига асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида” матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Зумрад Муродова ва масалага алоқадор масъуллар, соҳа бўйича маҳалла раислари ўринбосарлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Куни-кеча туманда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 160 нафар фуқароларга ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар ва моддий қийинчиликларга дуч келган аёлларга моддий ёрдам берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024