Вилоят ҳокими топшириғига асосан, Термиз туманидаги маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларидаги муаммо ва камчиликлар сектор раҳбарлари томонидан тизимли равишда ўрганилмоқда.
Бугун Термиз тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шухрат Назаров тумандаги “Муҳиддин Эштемиров” ва «Мустақиллик» маҳаллалари ҳамда ҳудуддаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бу ердаги шарт-шароитлар, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ ва вазифаларлар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024