Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Шуҳрат Ҳайитов ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасида “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Акмал Авлиякулов томонидан тумандаги мактаб директорлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалар мавзусида юзасидан давра суҳбати ташкил этди.
Сессия ишини Кенгаш раиси, туман ҳокими Шухрат Назаров бошқариб борди. Унда Кенгаш депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида энг аввало инсон ва унинг қадр-қиммати мужассам. Шу боисдан, маҳаллалардаги эҳтиёжманд хонадонлардаги кексалар, ногиронлар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023