Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳокимлик соати: Ҳафта аввалида топшириқлар ижроси ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида қатор масалалар юзасидан “Ҳокимлик соати” муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ташкилот, корхона ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

388301
0

Термиз туманида “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилмоқда

Юртимиз бўйлаб, 1 июлдан 1 августга қадар “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” доирасида тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Термиз туман тиббиёт бирлашмасида ҳам тумандаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимлар учун малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

388302
0

Термиз туманида амалга оширилаётган йирик лойиҳа билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманининг “Айритом” маҳалласида қарийб 55 гектарлик майдонда жойлашган эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Сурхон базалтМЧЖ томонидан ташкил этилаётган базалт хом ашёсидан минерал вата ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.

388537
0

Термиз туманидаги маҳаллаларда аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш борасидаги изчил ишлар давом этмоқда

Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нармановлар туманнинг “Муҳиддин Эштемиров” маҳалласида бўлиб, маҳалла ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

388501
0

Термиз тумани аҳолиси диққатига!

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Кўмир таъминот масъулияти чекланган жамияти Сурхондарё филиалига қарашли Термиз туман кўмир омборига аҳоли учун 136 тонна кўмир маҳсулоти олиб келиниб, аҳолига арзонлаштирилган нархда яъни, 1 кг 303 сўмдан сотилмоқда.

388505
0
Барчаси: 1295 та
Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс