Термиз тумани маҳаллаларида биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури қабул қилинган бўлиб, дастурга асосан тумандаги 6 та маҳаллада 5,5 километр ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш режалаштирилган.
Ёшлар ўртасида жамоавий спорт турларини оммалаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақалари ўтказилмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг туман босқичи доирасида 3-сектор маҳаллалари жамоалари ўзаро куч синашишди.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ишлаш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда хорижга кетган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди. Унда ёшларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларнинг масалаларини тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал қилиш чоралари кўрилиши айтиб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025