Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, одамларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш учун узоқ жойларга сарсон бўлишини олдини олиш мақсадида ҳар бир ҳудудда оилавий шифокор пунктлари ҳамда «Маҳалла тиббиёт пункт»лари ташкил этилмоқда.
Азим пойтахт, Тошкент шаҳридан ташриф буюрган бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбобларидан иборат “Маданият карвони” туман марказида жойлашган “Марварид” дам олиш масканида туман аҳолиси учун ўзининг галаконцерт дастурларини намойиш этмоқда.
“Маданият карвони”нинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давом этмоқда. Бугун Термиз туманидаги тадбирлар ўзгача бошланди. Туманнинг “Ш.Рашидов” маҳалласида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида нафақат ҳудуд аҳолиси учун, қолаверса таълим марказида тахсил олаётган афғон фуқаролари учун ҳам концерт дастурлари намойиш этилди.
Туманга пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбобларидан иборат “Маданият карвони” туманнинг “Учқизил” маҳалласида жойлашган 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўзининг маданий-маърифий концерт дастурларини намойиш этди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025