Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё филиали томонидан Термиз туманида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, сектор котиблари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари учун семинар ташкил этилди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори кубоги учун маҳаллалар ўртасида ўтказилган “Заковот” интеллектуал ўйинларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мазкур интеллектуал ўйинларда Термиз туманидан “Учқизил” маҳалласининг билимдон ёшлари муносиб иштирок этиб, вилоят босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.
Енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Термиз тумани вакили Отабек Файзуллаев 5 минг метрга югуриш баҳсларида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди ва Ўзбекистон чемпиони бўлди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025