Термиз туманининг 4-секторида жойлашган “Наврўз” маҳалласи оғир ҳудуд тоифасига киритилган бўлиб, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди. Бу борадаги ишлар ҳозирда ҳам давом эттирилмоқда.
Бугун, эрта тонги соат 8:00 дан бошлаб Термиз туманидаги 32 та (4 та ҳарбий қисмларда) сайлов участкалари расман очилиб, фуқароларимиз ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган номзодга овоз беришни бошлашди.
Термиз туманидаги “Марварид” соғломлаштириш маскани мини футбол стадионида ДХХ кубогининг вилоят саралаш босқичи С-гуруҳдан ўрин олган Термиз шаҳри, Термиз тумани, Ангор ва Музработ туманларининг 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.
Термиз тумани маҳаллаларида биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури қабул қилинган бўлиб, дастурга асосан тумандаги 6 та маҳаллада 5,5 километр ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш режалаштирилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024