Бугун туман ҳокими Шухрат Назаров вилоятдан Термиз туманига бириктирилган вакил, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов ва туман сектор раҳбарлари билан “Қорахон” маҳалласида бўлиб, ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Куни-кеча туман ҳокими Шухрат Назаров “Янги ҳаёт” маҳалласида ўрганиш ишларини олиб бориб, масъулларга маҳалла ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишларини олиб бориш бўйича топшириқлар берган эди.
Куни-кеча туман ҳокими Шухрат Назаров масъуллар билан “Қаҳрамон” маҳалласида ўрганиш ишларини ўтказиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берган эди. Топшириққа асосан маҳаллада ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, чиқиндилар олиб чиқилди. Кўчаларни тартибга келтириш ишлари давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан тикувчиликни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Термиз туманидаги “Аёллар дафтарига”га киритилган 35 нафар ишсиз хотин-қизлар танлаб олиниб, ўқув курсларига тавсия этилган эди.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров “Қаҳрамон” маҳалласида бўлиб, маҳалла ҳудудидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Маҳалла инфратутзилмасини ривожлантириш ишларига масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўчалар бўйлаб юрилиб, йўллар ҳолати, мавжуд муаммолар ҳамда аҳоли хонадонлари ўрганилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024