Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Бизнес Омбудсман, Давлат солиқ, Бандлик, Ёшлар ишлари бошқармалари ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган режа-графикга асосан Термиз туманида “Иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳамда “1+1” дастури доирасида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат сатира театри вилоятимиз бўйлаб ўзининг сайёр театр томошаларини намойиш қилиб келмоқда. Навбатдаги манзил эса Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази бўлди. Актёрлар томонидан Абдулла Қодирий асари асосида саҳналаштирилган "Жулқунбой" (комедия) спектакли намойиш этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025