Президентимиз жорий йилнинг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи чоғида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.
Юртимизда барча жабҳаларда бўлгани каби солиқ соҳасини ривожлантириш борасида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқ юкини изчил камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ ҳисоботларини тубдан қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ишбилармонлар сафини янада кенгайтириш ва инвестицион жозибадорликни оширишга хизмат қилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025