Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш” мавзусида тарғибот-тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Термиз тумани коррупцияга қарши курашиш комиссияси аъзоси Ўктам Мустафоқулов тумандаги маҳалла "бешлиги"дан иборат таркиб билан "Коррупция тараққиёт кушандаси" мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Кейинги йилларда юртимизда ҳар бир соҳани тубдан ривожлантириш ҳамда шаффоф ва адолатли муҳитни яратиш борасида кенг кўламли ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад жамиятда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шунингдек коррупцияга қарши муросасиз курашишдан иборат.
Бугун Коррупцияга қарши курашиш туман комиссияси томонидан Термиз тумани 3-сектор ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида "Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024