Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратнинг 2023 йил 4 апрелдаги топшириғига асосан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Термиз тумани бўлимида давра суҳбати ўтказилди.
Сенат раисининг тегишли кўрсатмасига биноан ўтказилаётган “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тизимида жорий йилнинг 21-25 ноябрь кунлари коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги ўтказилмоқда.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ходимлар билан меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муносабатлари масаласида “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ва Халқ депутатлари Термиз туман кенгаши билан ҳамкорликда “Термизтумангаз” газ таъминоти бўлимида давра суҳбати ташкил қилинди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Термиз туман бўлими томонидан Президентнинг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, бўлимда коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида доимий давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Ҳар бир соҳада коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳалар имкон қадар рақамлаштирилиб, электрон давлат хизматларини кўрсатиш имкониятлари кенгайтириб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024