Аҳоли мурожаатларини жойига борган ҳолда тинглаш, ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Термиз тумани “Наврўз” маҳалласида туман ҳокими Шухрат Назаров ва сектор раҳбарлари ҳамда туман Халқ қабулхонаси иштирокида сайёр оммавий қабул ташкил этилди.
Сессия ишини Кенгаш раиси, туман ҳокими Шухрат Назаров бошқариб борди. Унда Кенгаш депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида турк тадбиркорлари билан ҳамкорликда 106 гектар майдонда шафтоли ва ўрик боғларини ташкил этган “SPN Humoagro” МЧЖ фаолияти билан танишди.
Ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ўрганиш ишлари Термиз туманида давом эттирилди. Вилоят раҳбари тумандаги “Сурхон қоғозни қайта ишлаш” МЧЖ томонидан ташкил этилган қоғозни қайта ишлаш корхонаси фаолияти ва имкониятлари билан танишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025