Мазкур тадбир бизга нима беради?
Аҳоли сонини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барчага тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ва эълон қилишнинг ягона жараёнидир.
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва аҳоли турмуш тарзи ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва тегишли вазифаларни белгилаш мақсадида Термиз туманида бўлган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъулларга туманнинг “Ат-Термизий” ҳудудидан чиқувчи, Эски Термиз вайроналари ҳудудидан ўтиб, Амударёга бориб қуйилувчи С-222 коллектор зовурини тозалаш, ҳудудда кўллар пайдо бўлишини олдини олиш бўйича топшириқ берган эди.
Ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва бозор иқтисодиётига ўтишда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари алоҳида ўрин эгаллайди. Мустақиллик йилларида суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш ва демократлаштириш борасида муҳим қадамлар қўйилганини эътироф этмоқ лозим. Бунинг натижасида мамлакатимизда замонавий демократия талабларига жавоб бера оладиган суд тизими шаклланиб, бу жараёнлар изчиллик билан давом этмоқда.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров маҳаллаларда бўлиб, аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда, жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб бермоқда. Жумладан, масъуллар билан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари куни-кеча туманнинг “М.Эштемиров” маҳалласида олиб борилди.
Термиз туманидаги 5-сонли мактаб биносининг эшик ва дераза ромларини алмаштириш, пол қисмини таъмирлаш таклифи “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига киритилган ва етарли овоз тўлаб, ғолиб бўлган эди. Ҳозирги кунда ушбу мактабда лойиҳа доирасида ажратилган маблағлар эвазига таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025