Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида тумандаги оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган маҳаллалар инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда тумандаги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича масъул ташкилот раҳбарлари, доимий комиссия аъзолари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган «Баракат» деҳқон бозори савдо ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси давом этмоқда ва маҳсулотларнинг белгиланган нархларда сотилиши йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-897-сонли Қонунига асосан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси 11-банд билан тўлдирилди.
Воҳамизда кечадан бошлаб ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди. Хусусан, Термиз туманида ҳам бугун кластер ва фермер хўжаликлари далаларида ғалла ўрим-йиғими жараёнлари бошлаб юборилди.
Жорий йил 24-майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги ПФ-80-сонли Фармони қабул қилинди
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025