Термиз туман 70-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари томонидан муассаса ҳовлисидаги бўш ер майдонларига дарахт кўчатларини экиш ва кўчат тайёрлаш учун қаламчалар қадаш ишлари амалга ошириди.
Термиз тумани ҳокими Шухратжон Бекмахматович Уриновнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамлакатимизни янада яшил оламга айлантириш, иқлимни мўтадиллаштириб, фуқаролар саломатлигини табиатнинг мусаффо инъомлари билан асраб-авайлашга қаратилган - “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”да ҳар бир ватандошимизнинг мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, парваришлашда фаол иштирок этишларига қаратилган
ТЕРМИЗ ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ
Туманнинг барча маҳаллаларида дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли вакиллари ўзларига тегишли томорқа хўжаликлари бўш ер мардонларида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишмоқда.
Сўнги 2 йилда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган 30 дан ортиқ Қонун, Фармон, Қарор ва норматив меъёрий ҳужжатлар ҳамда Давлатимиз Раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ва ҳудудларга ташрифи мобайнида соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш меҳанизмларини ишлаб чиқиш ва кенг оммага тадбиқ этиш мақсадида соҳа ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025